

Аввалроқ маълум бўлишича, "Манчестер Юнайтед" вингери Италия жамоасига ўтишдан бош тортган.
Шунга қарамай, Рим клуби Санчонинг трансферини амалга ошириш ниятида ва уни кўндиришга уринмоқда, деб хабар беради Жанлука Ди Марцио.
Ўтган мавсумда Жейдон "Челси"да ижара асосида ўйнади ва барча мусобақаларда 42 ўйинда 15 (5 гол + 10 узатма) очко тўплади.



