Санчо "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин

Mirjalol Normatov
6 сен 2023, 00:50
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Жейдон Санчо жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан урушиб қолганлиги сабабли жамоани тарк этиши мумкин.

"The Times" хабарига кўра, тен Хаг футболчисининг хатти-ҳаракатидан хафа бўлган. Чунки у ўтган мавсумда Санчони қўлидан келганича қўллаб-қувватлаган. Бироқ Жейдоннинг жавоби клубдагиларга маъқул келмаган. У ушбу мавсумда жамоа таркибида ўйинларда қатнашмаслиги мумкин.

2021 йилнинг ёзида "қизил иблислар" Санчо учун "Боруссия" Дга 85 млн евро тўлаганди. Бироқ у МЮ таркибида унчалик сермаҳсул бўлмади ва 82 ўйинда 12 гол ва 6 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Times