UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Санъат Шихов: "Нохуш статистикани бузиб, тарихга кирдик" Янгиликлар

Санъат Шихов: "Нохуш статистикани бузиб, тарихга кирдик"

Олий лига доирасидаги “Нефтчи”-“Бухоро”(0-1) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Санъат Шихов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Ўйин қийин бўлишини аввалдан билардик. Чунки “Нефтчи” футболимиз тарихида ўз ўрни ва анъаналарига эга клуб саналади. Турнир жадвалидаги ўрнидан қатъи назар жамоа ўз майдонида жуда кучли ўйин намойиш этади. Буни ўтган вақтга қадар “Бухоро”нинг Фарғонада ғалаба тугул бирор маротаба ҳам дуранг қайд этмаганлиги мисолида ҳам кўриш мумкин.  

Шу боис, ўйин олдидан ушбу сатистикани ўзгартирсак, тарихга киришимизни билардик. Шуни ҳис қилган ҳолда ўйинга икки баравар куч ва иштиёқ билан тушдик ва мақсадимизга эришдик. Тўғри гол пенальтидан урилди, аммо учрашувга келган мухлислар ўйин жозибасидан асло зерикишгани йўқ деб ўйлайман.  
 
"Бухоро" матбуот хизмати
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика