

"Бухоро" клуби билан шартнома тузганимдан мамнунман. Ўтган йил кузда Тачмурад Агамуродов менга таклиф билан чиққанди. Чемпионат якунлангач менга яна "Бухоро"дан аниқ таклиф тушди. Шу боис жамоа билан шартнома тузишга қарор қилдим. Бу ерга келишимда Агамуродов катта роль ўйнади", - дейди Шихов.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2015 йилги мавсумда "Навбаҳор" сафида 29та ўйинда майдонга тушиб 2та гол урди.



