

Сан-Марино халқаро миқёсда дунёдаги энг омадсиз футбол мамлакати сифатида танилган. Италиянинг марказида жойлашган мамлакат ФИФА дунё рейтингида 210-ўрин, яъни энг қуйида жойлашган.
Терма жамоа охирги маротаба 2004 йилнинг 28 апрелида Лихтенштейнга қарши ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучган. Шундан бери, кичик мамлакат вакиллари ғалаба нималигини билмай келмоқда.
Европаликлар навбатдаги учрашувини 25 март куни яна Сент-Китс ва Невисга қарши ўтказади.



