UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  83 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  24 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Самвел Бабаян: "Ўткир Юсупов жамоамиз етакчиларидан бири" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ўткир Юсупов жамоамиз етакчиларидан бири"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биринчи навбатда "Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Жуда оғир ўйин ўтказдик. Ҳар икки жамоа жуда яхши ўйин кўрсатди. Жамоавий бирдамлик асосида ғалабага эришдик. Бугунги ўйин учун жамоанинг ҳар бир аъзосига миннатдорчилик билдираман. Ўткир Юсупов бизни жуда қийин вазиятларда қутқара олди. У жамоамиз етакчиларидан бири. 

"Насаф" жуда кучли рақиб. Ҳар қандай жамоа қаршиликларга қарши ўйинларда қийналиши турган гап. Навбатдаги учрашувларда жамоага омад тилайман.



- "Навбаҳор" учун чемпионатда ғолиб чиқиш осонроқми ёки кубокдами?

- Бу йилги мавсумда осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Чемпионатми, кубокми, ҳеч бир ўйинда осонликча ғалаба қозона олмайсиз. Кубок ғолиби халқаро майдон йўлланмасига эга чиқади. Бизнинг гуруҳда интирига жуда юқори. Ўтган мавсум ярим финал ва финал иштирокчилари жой олган гуруҳ. Бундай ҳолатда гуруҳдан чиқишнинг ўзи катта масъулият талаб этади.

- Интервьюларингизнинг бирида "Навбаҳор"да Игорь Голбаннинг ўрни сезилаётгани ҳақида айтгандингиз. Бугун жамоангиз ҳимоя чизиғи кўрсатган ўйиндан қониқдингизми?

- Бугун бутун жамоамиз яхши ўйнади. Бирдамлик эвазига ғалаба қозондик. Игорь Голбан жуда яхши футболчи. У билан дўстона муносабатларни сақлаб қолганмиз.




Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика