UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34Про лига. "Дўстлик" – "Арал". Таркиблар маълум  0 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  15 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  11 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  12 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  9 11:34Рўзимбой Аҳмедов — "Хоразм" ФК бош директори  7 11:19ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди  7

Самвел Бабаян - "Локомотив" бош мураббийи. Бу жуда қизиқарли Янгиликлар

Самвел Бабаян - "Локомотив" бош мураббийи. Бу жуда қизиқарли

Тошкентнинг "Локомотив" клубида бош мураббий ўзгарди.

Ўтган йилдан буён клубни бошқариб келаётган Андрей Фёдоров ўрнини Самвел Бабаян эгаллади.

Бизнингча бу тайинлов жуда қизиқарли бўлди. Сабаби 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Тошкентнинг бошқа бир клуби "Пахтакор"да фаолият олиб борган Бабаян бир неча бор чемпионликка эришди ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Бу давр мобайнида Бабаян "Нефтчи", "Бунёдкор" ва "Локомотив" клубларига қарши чемпионлик учун курашди. Мана энди ушбу мураббий "Локомотив" томонида туриб "Пахтакор"га қарши курашади. Эътиборлиси бугунги кунда "Локомотив" сафида айнан "Пахтакор"да тарбия топган футболчилар кўпчиликни ташкил этади.

Самвел Бабаян молиявий аҳволи танг бўлган пайтда ҳам "Пахтакор"ни барқарор клуб сифатида олиб қолишга эришгани кўпчиликни ёдида бўлса керак. Сўнгги йилларда "Локомотив"да молиявий имкониятлар яхши бўлди, аммо Осиё чемпионлар лигасида ижобий натижаларга деярли эришилмади. Фақат бир марта клуб чорак финалга чиқди холос.

Энди Ўзбекистон Суперлигасида Арвеладзе, Абрамов, Канчельскис, Қосимов, Бердиев, Бабаян тўқнашувлари бўлади. Бундан эса албатта мухлислар ютади. Миллий чемпионатимизда мана шундай қизиқарли тўқнашувлар қанча кўп бўлса шунча яхши.



Ҳақоратли комментлар ўчирилади. Агар ёзган комментингиз ўчирилмаслигини истасангиз ҳақоратли сўзлар ишлатманг. 

Рейтинг: -624   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика