UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  13 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  0 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  13 08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  9 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  29 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  1 02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  34 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  4 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  15 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  115

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврада таркибимизни янада кучайтиришни истаймиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврада таркибимизни янада кучайтиришни истаймиз"

"Навбаҳор" ҳамда "Бухоро" ўртасидаги Суперлиганинг қолдирилган 8-тур ўйинидан (1:0) сўнг мезбон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

“Аввало, бугунги ғалаба учун йигитларга раҳмат. Мухлисларимизни ҳам бугунги ғалаба билан табриклайман. Турнир жадвалидан ва сўнгги ўйинлардаги босимдан келиб чиқсак, бугунги ғалаба жуда муҳим эди. Рақиб ҳимояда кескин ўйнади. Уларни хато қилишга мажбур эта олдик”, - деди Бабаян.

“Сўнгги вақтларда Суперлига клублари моддий-техник базасини кучайтиришга ҳаракат қилишаяпти. Бундан эса фақат лига ютади. Ўтган мавсумда чемпионлик сўнгги турда ҳал бўлди. Бу эса, жамоаларнинг даражаси кучайганини англатади. Иккинчи даврада барча жамоалар ўз таркибларини кучайтиришга ҳаракат қиладилар. Ким кўпроқ ва яхшироқ тайёр бўлса чемпионлик учун имкониятлари юқори бўлади”.

“17 ёшли ўсмирларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди ва жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. Бу таркибда “Навбаҳор”нинг  4 нафар футболчиси бор. Бундан эса албатта хурсандмиз. Бу эса, ёшлар билан тўғри ишлаётганимиздан дарак. Улар Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишдан ташқари бизнинг номимизни ҳам барчага танитишади”.

“Албатта, иккинчи даврада таркибимизни янада кучайтиришни истаймиз. Бу борада ишлар кетмоқда. Агарда янгиликлар бўлса, бу борада матбуот хизмати барчани хабардор қилади. Аниқ айта оламанки, жамоа иккинчи даврага яхшироқ тайёргарлик ва янада кучлироқ таркиб билан киришади”.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика