UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  1 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  7 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  1 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  0 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  5 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  7

Самвел Бабаян: "Ҳимоя чизиғига сифатли трансфер қила олмадик. Бизга Голбан ва Милович кабилар етишмаяпти" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳимоя чизиғига сифатли трансфер қила олмадик. Бизга Голбан ва Милович кабилар етишмаяпти"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Таъкидлаш жоиз, бу йилги чемпионат осон ўтмаяпти. Исталган рақибдан кучли қаршилик келиб чиқмоқда. Масалан ўтган "Бунёдкор" билан ўйин биз учун оғир кечганди. Бугун "Сурхон"га қарши ўйинда ҳам катта қийинчиликка дуч келдик. Ўз навбатида айтиш мумкин, чемпионат савияси ҳам ортди, шунингдек сифатли футболчилар ҳам кўпайиб бораяпти. Ўз хатоларимиз эвазига 2 та гол ўтказиб юбордик. Масалан, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилган вазиятда яққол хатога йўл қўйдик, рақиб гол уриб кетди. Сўнги дақиқаларгача курашдик. Агар ўша охирги вазиятда Жокович гол киритганида бу ҳақиқий камбэк, балки байрам ҳам бўларди.

Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди, рахмат айтаман. Уларга бугунги ўйинда ғалаба тақдим этмоқчи эдик. Бироқ баъзи омиллар сабаб бунга эриша олмадик.



- Чемпионликни мақсад қилган жамоа 4 та турдан сўнг 6 очко жамғариши яхши ҳолат эмас. Буни қандай изохлайсиз?

- Жуда кутгандим шу саволни. Биласизми, футболда жамоа муваффақиятига сабаб нима? Тўғри мудофаа, кучли ҳимоя. Бизга ҳимоя чизиғида Милош Милович, Игорь Голбан каби футболчилар етишмаяпти. Улар жамоамизни тарк этишди, ўринларига муносиб трансфер қила олмадик. Гол ураяпмиз, лекин кўп гол ҳам ўтказиб юбораяпмиз. Бизда мудофаа бўйича камчиликлар кўзга ташланаяпти.

- Захираларни кўп амалга оширмайсиз, баъзан алмаштиришлар жуда кеч амалга ошади. Бунинг сабаби нима?

- Бизда тенг кучли иккита таркиб бор эмас. Асосий таркибга муносиб деб ҳисоблаётганларимиз 12 нафарни ташкил этади, қолгани ёш футболчилар. Никабадзени ўйиннинг боришидан келиб чиқиб майдонга туширмадим. Чунки, учрашувдаги темп ўта юқори эди, бирданига уни майдонга ташлаб қўшилиб кетгунича таваккал қилишга фурсат йўқ эди. Фаррух Сайфиев терма жамоада ўйнаб қайтди, чарчоқ бўлади. Азим Аҳмедов жамоа сардори, бугун у гол урди, ўзининг етакчилик қобилиятини намойиш этди.






Рейтинг: -49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика