UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  0 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  4 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   2 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  11 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  35

Самвел Бабаян: "Ҳар хил услуб ва тактикаларимиз бор" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳар хил услуб ва тактикаларимиз бор"

Теглар :  Самвел Бабаян
Coca-Cola Суперлига 6-тури доирасида ўз майдонида “Андижон” клубини мағлубиятга учратган “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян ғалаба нима бергани, мухлислар, рақиб жамоа ўйин услуби ва ўз жамоасининг ютуғи ҳақида гапирди.

“Турнир жадвалида қандай ўринда бораётган бўлсалар ҳам, бу икки жамоа ўртасидаги баҳслар доим шундай курашларга бой кечади. Бугун ҳам шундай қизиқарли ва кескин ўйин кўрдик. Олдинги ўйинлардаги қониқарсиз натижалардан кейин бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлисларга бундан бошқа натижа қизиқ эмас эди. Уларни хурсанд қилмасак бўлмас эди. Бу уларнинг ғалабаси ва ҳиссаси”, - деди Бабаян.


“Жамоамизда икки нафар яхши ҳужумчимиз бор. Вазиятдан, рақибдан келиб чиқиб иккисини биргаликда майдонга туширишимиз  мумкин. Ҳар хил услуб ва тактикаларимиз бор. Бахтимизга жамоада юқори савиядаги икки нафар ҳужумчимиз бор”.


“Рақибнинг ўйинини кўриб ўз услуби ва мураббий имзосига эга клуб эканини айта оламан. Бу жамоа ҳали ўз сўзини айта олади. Жамоа бизга қарши кучли ўйнади”.


“Аввалги учрашувлардаги ўйин билан боғлиқ инқирозни енгиб ўтгани учун футболчиларга раҳмат. Улар бугун ғалаба қозониш учун борларини бериб ўйнашди. Чемпионат энди бошланди ва ҳали ҳаммаси олдинда”.

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика