UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 18:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 1:0 (матнли трансляция)  4 18:10Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  10 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   4 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  2 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  44

Самвел Бабаян: "Гол ура олмаётганимиз – психологик муаммо. Мен ушбу саволга ҳали жавоб топа олмадим" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Гол ура олмаётганимиз – психологик муаммо. Мен ушбу саволга ҳали жавоб топа олмадим"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – ОКМК учрашувидан сўнг, наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.


- Ўйин ҳақида

- Ўйин курашларга бой кечди ва ҳамманинг эътиборини тортди. Бугун жуда кўп вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик. Бир нечта ўйиндан буён шундай ҳолат рўй бермоқда. Тўғрисини айтсам, йигитларни нима сабабдан тергашни билмайман. Тўп дарвозага кирмаяпти.

- "Навбаҳор" бугун яна очко йўқотди. "Пахтакор" ўртасидаги очколар фарқи 7 тага етди. Жорий мавсум чемпионлик пойгаси якунланди деб ҳисобласак бўладими?

- Объектив фикрласак, 7 очколик фарқ анча катта. Ҳозир биз "Пахтакор"ни қувиб етиш эмас, кейинги учрашувларга эътибор қаратишимиз керак. Ҳар бир кейинги учрашувга юз фоиз тайёр бўлиш бизнинг асосий вазифамиз. Яна бир бор такрорлайман, ўйин сифати бўйича ҳеч кимдан қолишмаймиз. Жиззахда бўлиб ўтган сўнгги ўйинда тушунарсиз ҳолат рўй берди. Ҳимоячимиз кетма-кет икки маротаба йиқилиб тушди ва ўша вазиятлардан сўнг иккита гол ўтказиб юбордик. Барча гап сўзларни унутиб, барча эътиборни ўйинимизга ва руҳий ҳолатимизни яхшилашга қаратамиз. Чемпионат якунида эса нечинчи ўринни эгаллаганимизни билиб оламиз.

- "Навбаҳор" мавсумдаги асосий вазифаларидан бири, яъни чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиққанидан сўнг, қаторасига икки учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Руҳий тайёргарликда муаммо борми? Футболчиларингизнинг омади келмаётганининг қандайдир сабаби борми?

- Клуб учун ўта муҳим бўлган учрашувлардан сўнг эмоционал чарчоқ бўлади. Биз Жиззахда рақибни ўйин бўйича мағлуб этдик. 13 та бурчак зарбаси ва жуда кўп хавфли вазиятлар яратдик. Сабаб нимада дейсизми? Бунга сабаб, биз яратган вазиятларимиздан фойдалана олмаяпмиз. Футболчилар бугун кучли мотивация билан майдонга чиқишди.

- Икки турдан буён футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилмоқда. Захира футболчиларга имкон бериш вақти келмадими ёки захира футболчиларининг даражаси етарлича эмасми?

- Чарчоқ аломатларини қаерда сездингиз?

- "Сўғдиёна"га қарши кечган учрашувда 60-дақиқасидан сўнг жамоа умуман ҳужум ташкил қила олмади...

- Биз иккинчи таймда фақат ҳужум қилдик. Агар жамоа чарчаб қолса, ҳимояланади. Биз эса 95-дақиқада ҳам ҳужумда эдик. Бу сизнинг фикрингиз, мен фикрингизга қўшилмайман. "Ротация" қилиш масаласига келадиган бўлсак, бугун футболчиларга имкон бердик ва улар ўйинни кучайтиришди. Яхшибоев ўз вазиятидан фойдалана олганида, ўйин бошқача якун топар эди. Остонда ҳам камида бешта вазият бўлди, нақд бешта. Гол ура олмаётганимиз – психологик муаммо. Мен ушбу саволга ҳали жавоб топа олмадим

Рейтинг: -63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика