Самвел Бабаян: "ФИФА кунларидан сўнг футболчиларнинг аввалги даражасига қайтиши қийин бўлмоқда"
19 окт 2023 23:16
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "ФИФА кунларидан сўнг футболчиларнинг аввалги даражасига қайтиши қийин бўлмоқда"
- Ўйин ҳақида фикрингиз...
- Қийин ўйин ўтказдик. Кубокда бошқа ўтиш ўйини йўқлигини билардик. Бугун икки кучли жамоа майдонга тушди. Афсуски, омад рақибга кулиб боқди. Биринчи бўлимдан сўнг ўзгаришлар амалга оширдик ва бу ўйинга таъсир ўтказа олди. Аммо ташкил этилган ҳужумларни якунлай олмадик. Албатта, аламли мағлубиятга учрадик. Финалда ўйнаш имкониятимиз бор эди. Финал — футбол байрами дегани. ОКМКга ҳал қилувчи баҳсда муваффақиятга эришиб, кубокни қўлга киритишини тилаб қоламан.
- "Навбаҳор" ҳимояси Осиё Чемпионлар лигасидаги икки ўйинда ҳам тартибли ўйин кўрсатди. Ушбу турнирдаги тартибли ҳимоячи Суперлига ва кубокда ҳам қўллашга нима халал беряпти?
- Афсуски, ФИФА кунларидан сўнг футболчиларнинг аввалги даражасига қайтиши қийин бўлмоқда. Учта ўйиндаги натижани кўрдингиз: 11-0. Фарқ юқори сифатли ўйинда. Бизнинг йигитлар терма жамоада ажралиб туришади.
Иккинчи голда хатога йўл қўйган Милович тунда терма жамоа ихтиёридан учиб келди. Бу факт, бироқ бундан қутулиб бўлмайди. Бир томондан, терма жамоада футболчиларимиз борлигидан файрланамиз. Бошқа томондан, улар терма жамоа ихтиёридан қайтгач, қайтадан тикланиш ва психологияни кўтариш устида бош қотирамиз. Бизни тарк этаётгандаги ҳолатда қайтиш осон эмас. Бунинг чораларини кўришимиз керак.
Яна бир жиҳат, Табатадзенинг жароҳати. Биз уни майдонга туширишга мажбур бўлдик. Афсуски, у жароҳатини чигаллаштирди. Шундай бўлса-да, у фаол ҳаракат қилди ва ҳисобни тенглаштиришда ёрдам берди.
Эндиги вазиятда яна-да қийналамиз. Биз учун Boxing Day бошланмоқда. Ҳимоя ва ҳужумдаги сифатни қайтарамиз.
- 120 дақиқалик ўйиндан сўнг Осиё Чемпионлар лигаси ўйинига тикланиш жараёни қай тартибда ўтади? Бундан хавотирингиз йўқми?
- Хавотир йўқ. Улар профессионал. Ҳозир, асосийси, йигитларнинг тикланиб олишида. Шу мақсадда витаминизация ва бошқа усулларда иш олиб боришади.
Биз икки йўналишда курашяпмиз. Кейинги ўйинларгача тикланишга ҳаракат қиламиз.
Фикрлар