UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  0 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  2 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  3 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1

Самвел Бабаян: "Бундай ўйин билан футболимиз ривожланмайди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бундай ўйин билан футболимиз ривожланмайди"

Coca Cola Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун курашларга бой ўйин бўлди. Афсуски дуранг натижаси қайд этилди. Биз албатта кўпроғини ният қилгандик. Бунга бир қатор сабаблар бор. Биринчидан мезбонлар биринчи таймнинг ўзидан вақт чўзишни бошлади ва мана шу натижани сақлаб қолишга уринди. Биз икки очко йўқотдик. Дастлабки бўлимда менимча 30 дақиқа футбол ўйнадик, қолган 15 дақиқада эса рақиб футболчиларининг тўпни тепиб юбориши ва уларга ёрдам кўрсатилиш гувоҳига айландик. Тўғри бу футболдаги айёрликлар, баъзан натижа ҳам келтиради.

Аммо бундай футбол билан ривожланиш бўлмайди. Танаффус вақтида футболчиларимиз ҳатто терлашмаганди, сабаби ўйинда кўп пауза бўлди.

Ўз шогирдларимга эса раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Афсуски йўқотилган икки очко ўрнини энди бошқа ўйинда тўлдиришга ҳаракат қиламиз,- деди Самвел Бабаян.

- Кубок ярим финалида ҳам шу жамоага қарши ўйнайсизлар. Бугун тактика тузаётганда ўша ўйин ҳақида ҳам ўйладингизми? 

- Кубок доирасидаги баҳсгача ҳали вақт кўп. Бугунги учрашувга қилган барча режаларимиз ўхшади, фақат гол уролмадик холос. Кубок ўйини ҳақида кейинроқ ўйлаймиз.

- Жасур Яхшибоев 90 дақиқага тайёр эмасми? 

- Жасур узоқ вақт давомида футбол ўйнамади, шу боис ҳали тўлиқ тайёр эмас. Бугун 30 дақиқа ўйнади холос. Оиласида содир бўлган қайғули ҳодиса ҳам унга таъсир қилди. Мавсум охирида Яхшибоев ўз даражасини кўрсатади деб ўйлайман.

- Жамшид Болтабоев бугун майдонга тушганида "Навбаҳор"да ғалаба учун имконият кўпроқ бўлармиди? 

- Ўйиндан аввал ҳам айтдим, Жамшид жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири. Бироқ унинг ўрнига бугун жамоа сардори тушди ва юқори савияда ўйнади.

Рейтинг: -76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика