UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Афеллай ПСВдан кетади   1 02:00Olamsport: Холифилд тан олди, “Хабиб - профессионал, у сентябрда қайтади!” ва бошқа хабарлар  0 01:38Бундеслига. "Фортуна" "Шальке"ни мағлуб этди, "Хоффенхайм"дан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар   0 01:20Дзюба Элдор Шомуродов билан тўпурарлик пойгаси ҳақида: "Кураш ҳали якунланмаган — биз жанг қиламиз!"   2 00:52"Интер" "Герта" ҳужумчисига қизиқиб қолди   0 00:24"Рейнжерс" "Карпатлик Марадона"нинг ўғлини сотиб олди   0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:57Лионель Месси: "Биз ўйинни томошабинларсиз тасаввур қилишимиз ва бунга тайёр бўлишимиз керак. Бу ғалати"   2 23:31Бундеслига. "Фортуна” – “Шальке” ва яна учта ўйиннинг асосий таркиблари маълум   0 23:25Бундеслига. Пёнтек гол уриб, "Герта"ни мағлубиятдан қутқарди, "Лейпциг" эса очко йўқотди  5 23:19ПСЖ "Порту" ҳимоячиси билан келишувга эришди   0 22:54Артур "Барса"дан кетмайди   7 22:23"Ньюкасл" энди Коутиньога қизиқмоқда   4 21:45Россия Премьер-лигасининг номи ўзгаради  10 21:10Англияда энг ёмон кўриладиган клуб аниқланди  20

Самвел Бабаян борасидаги эътирозлар ҳақида Янгиликлар

Самвел Бабаян борасидаги эътирозлар ҳақида

Ҳурматли championat.asia сайтининг доимий ўқувчилари.

Кеча Самвел Бабаянни «Локомотив» жамоаси бош мураббий бўлиши ортидан сайтдаги деярли барча хабарларида «Бабаян аут» акциясини авж олганини кўрдик. Сайт ўз вазифасини бажарган ҳолда янгиликни тақдим этди. Бошқа ОАВда фикрлар сони бизникидан анча кам бўлганлиги боис, жуда кўпчилик ҳақоратли фикрларни эълон қила бошладилар.

Шуни унутмаслик лозимки, бу ярим ҳусусий бўлган «Локомотив» жамоасининг шахсий қарори ва уларга ҳеч ким аралаша олмайди, албатта клуб мухлисларидан ташқари. Бугунда жамоанинг оз сонли бўлсада мухлислари томонидан раҳбариятнинг бу қарорига қарши чиққанлар кам. Агар сизда Самвел Бабаянга нисбатан адоватингиз бўлса марҳамат, «Локомотив» стадиони ўйин пайти очиқ, клубнинг ижтимоий тармоқлари фаол. Копа Америкага оид хабарда ҳам, Хитой чемпионатида ҳам битта мавзу. Сайтга ҳамма мухлис ҳам Самвел Бабаянга қизиқиб кирмайди. Кимга хориж хабарлари муҳим, кимга маҳаллий. Ўз жамоасидан бошқа хабарларни ўқимайдиганлар ҳам бисёр. Уларни ҳурмат килинг. Самвел Бабаянга айтадиган сўзингиз бўлса уни «Локомотив»дан топинг. Сайтга ёзишингиз бефойда. Барибир ўқимайди.

Сайтни эса Бабаянга умуман алоқаси йўқ. Фикрларни тозалашга келсак, сайтда имкон кадар барча ҳақоратлар тозаланди ва бу давр талаби. Аслини олганда Самвел Бабаян дисквалификацияга учраган кундан 15 кун ўтибоқ, қарор бекор бўлган. Уни ишга қайтишида бугунги раҳбар Равшан Эрматовнинг ҳам алоқаси йўқ. Латвияга Бабаян ҳар қандай тақиқни бекор қилганидан кейин кетган. Бу ҳақда фотофактни таҳририятимизга тақдим этишини кутиб қоламиз.

Самвел Бабаян мураббийлик даврида ҳеч ким танқид қилмасди деган гапларни ҳам кўп ўқиймиз. Қуйида эса айнан Бабаян давридаги танқидий мақолаларни келтириб ўтамиз, агар ўқувчининг ёдидан кўтарилган бўлса. Самвел Бабаян қайтиб Куперни ўтиришидан хавфсиратёганлар ҳам йўқ эмас. Championat.asia сайти ҳам Самвел Бабаянни қайтиб терма жамоа постига келишига қарши чиқади. Лекин «Локомотив» клубининг шахсий қарорига ҳеч ким аралаша олмайди, ўз раҳбариятидан бошқа.


Боримиз шу эмас, Самвел Вячеславович! Биз бундан ортиғига лойиқмиз        

Бабаян кетгани билан ҳеч нарса ўзгармаса ҳам барибир кетгани маъқул (Мулоҳаза)    

Мураббий керак        

Футболчиларни ўзларига қўйиб беринг, Жаноб!        

Диёр Имомхўжаевдан "Hacker club"нинг навбатдаги сони ВИДЕО         

Бабаяннинг хатолари... Истеъфо бермасангиз уят бўлар энди?        

Ўзбекистон терма жамоаси эътибор қаратиши керак бўлган 6 ёш мураббий         



Сайтга оид саволларингизни эса фикр қолдириш орқали билдиришингиз мумкин. 2 кун ичида барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Сайт ўз обрўсини бир шахсга қараб тўкиб қўймайди.

Ижтимоий тармоқларда айрим кишиларнинг фитасига учманг. Футболни деб ўзлигимизни йўқотмайлик. Илтимос қилардикки бир-биримизни ҳурмат қилайлик.


Рейтинг: -282   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг