

"Лео барча айбни ўз бўйнига олиши керак эмас. Барча айбни унга ағдариб бўлмайди. Жаҳон чемпионати ўйинларини миллионлаб одамлар томоша қилади. Бундай вазиятда пенальтидан фойдалана олмаслик ҳам мумкин. Асосийси - ҳаракат. Унда тажриба улкан. Бироқ мен оптимист инсонман, эртага ғалабага эриша оламиз", - деди Сампаоли.



