UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Самарқандда Теҳрон Турдиалиев ва Нурбек Сафаров хотира турнири ўтказилди Янгиликлар

Самарқандда Теҳрон Турдиалиев ва Нурбек Сафаров хотира турнири ўтказилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқандда «Динамо» тарбияланувчилари, «Ғаллакор» ПФК собиқ аъзолари Теҳрон Турдиалиев ва Нурбек Сафаров хотирасига бағишланган хотира турнири ўтказилди.


Вилоят футбол Федерацияси, Самарқанд футбол жамоатчилиги иштирокида Саттепо масканидаги ўйингоҳларда ўтказилган баҳсларда 8 жамоа иштирок этди. Булар: «Нафис», «Икром», «Дўстлик», «Панжоб», «Хўжасоат», «Динамо», «Лолазор», «Мададкор» жамоаларидир.

Қизиқарли ва шиддатли курашларга бой ўтган баҳслар чорак финал босқичидан старт олиб, ҳал қилувчи финал баҳсида Хўжасоат ва Дўстлик жамоалари етиб келишди. Учрашувда устунлик қилган Хўжасоат маҳалласи жамоаси хотира турнири ғолибига айланди. Шунингдек, ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорлар, турнирнинг энг яхши футболчиларига эсдалик совға ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Теҳрон Турдиалиев ва Нурбек Сафаров хотира турнири.
9 май (сешанба).
1/4 финал.
Икром – Нафис – 0:4
Дўстлик - Панжоб – 7:5
Хўжасоат – Динамо – 5:2
Лолазор – Мададкор – 7:2
1/2 финал
Нафис – Хўжасоат – 0:3
Дўстлик – Лолазор – 2:1
3-ўрин учун.
Нафис – Лолазор – 0:0 ( пенальтилар серияси: 3:2)
Финал: Хўжасоат – Дўстлик – 2:0.
1-ўрин – Хўжасоат
2-ўрин – Дўстлик
3-ўрин – Нафис.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика