

Машғулотларни инструктор сифатида машҳур футзалчи, собиқ Ўзбекистон футзал теома жамоаси аъзоси Фаррух Закиров ҳамда инструктор ёрдамчиси сифатида Умиджон Хатамовлар олиб боришмоқда.
Футзал мураббийлари учун ташкил этилаётган махсус ўқув курси ЎФА ва Самарқанд футбол Ассоциацияси хамкорлигида ташкил этилмоқда. Мазкур ўқув курслари 13-18 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда курсларда 20 нафар футзал мураббийлари иштирок этмоқдалар.







