Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?

Alisher
13 окт 2024
Муҳаммад Салоҳ Миср терма жамоасидан "Ливерпуль" ихтиёрига муддатидан олдин қайтади.

Вингерга рақибнинг қаттиқ ўйин услуби ва баҳс ўтадиган стадион сунъий чимга эгалиги сабаб Африка миллатлар лигаси саралаши доирасидаги Мавританияга қарши ўйнамасликка рухсат беришди.

Миср терма жамоаси бош мураббийи Хоссам Хассан Салоҳнинг "Ливерпуль"га қайтишини тасдиқлади.

"Агар қайсидир ўйинчи мендан сунъий майдонда ўйнамасликни сўраса, бунга рози бўламан.

Мавритания терма жамоаси кучини қўллаган ҳолда қупол ўйнайди ва уларнинг майдони яхши эмас", – деди Хассан.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail