

"АПЛга қайтгунимга қадар менда бошқа чемпионатлардан ҳам таклифлар бор эди. Лекин, мени фойдасиз деб ҳисоблаган ва менга шубҳа қилганларга аслида ундай эмаслигини исботлаш учун ҳам "Ливерпул"ни танлаганман. Бу қасосга ўхшайди ва мен ҳозиргача жамоамга совринлар ютишда ёрдам беряпман. Бу эса ўз қадримни кўрсатишнинг ажойиб усули", - деган Салаҳ.
Эслатиб ўтамиз, Салаҳ 2017 йилда "Рома"дан "Ливерпул"га кўчиб ўтган.




