Сака ва Жезус "Борнмут"га қарши ўйинда жароҳат олди
02 окт 2023 13:22
Янгиликлар
Сака ва Жезус "Борнмут"га қарши ўйинда жароҳат олди
"Арсенал" устози Микель Артета "Борнмут"га қарши беллашувда (4:0) жароҳат олган жамоа аъзолари Букайо Сака ва Габриэль Жезуснинг ҳолати ҳақида гапирди.
Сака иккинчи бўлимда оқсоқлаганча майдонни тарк этди. Жезус эса ўйин охирида тиззасида оғриқ ҳис қилганди.
"Сака анча қаттиқ зарбани қабул қилиб олди. Унинг ҳолатини аниқ билмайман, у билан бемалол гаплашишга имкон бўлмади. Жезус? У оқсоқланаётганди ва оёғидаги оғриқ туфайли ўзини яхши ҳис қилмаётганди. Бироқ аниқ бир нима дейиш учун тиббий текширув натижаларини кутишимиз керак бўлади".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар