Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)

Administrator
17 фев 2026, 23:24
Букайо Сака "Арсенал" билан шартномасини узайтирди.

"Арсенал" вингери Букайо Сака клуб билан янги шартнома имзолади, деб хабар бермоқда BBC Sport. 24 ёшли футболчи билан янги келишув 2031 йилгача мўлжалланган. Сака ҳафтасига 300 минг фунтдан ортиқ маош олади, бу эса уни "Арсенал"нинг энг юқори ҳақ оладиган ўйинчисига айлантиради.

Taъкидланишича, Сака билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар қарийб бир йил давом этган. Оғзаки келишувга январь ойида эришилган.

Сака "Арсенал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда Букайо барча мусобақаларда ўтказилган 33 та ўйинда 7 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.


AdministratorМуаллиф
Манба: BBC