Сафга яқинда қайтган “Бавария” футболчиси яна жароҳат олди
17 янв 10:51
Янгиликлар
Сафга яқинда қайтган “Бавария” футболчиси яна жароҳат олди
Маттейс де Лигт “Бавария” машғулотида жароҳат олди.
Футболчи Португалияда давом этаётган йиғинда чап тиззасини яна жароҳатлаб олган. Ҳозирча немис жамоасининг шифокорлари футболчини қачон қайтиши ҳақида маълумот беришмаган. Нидерландиялик футболчининг аҳволи тўлиқ текширувлардан сўнг аниқ бўлади.
24 ёшли футболчи жароҳат сабабли Бундеслиганинг биринчи даврасини 11 та турини ўтказиб юборганди.
Фикрлар