

Аргентиналик клубда ўзгариш бўлганидан сўнг ечиниш хонасидаги вазиятни эслайди. Сабалетанинг ўзи юлдузлар жамоасида қолишини кутмаганди.
"10 кундан сўнг Абу-Дабидан келган одамлар клубни сотиб олишди. 4 кундан сўнг эса Робиньони 40 миллион фунт эвазига харид қилишди. Мен ечиниш хонасида "Энди мен нима қиламан? Шу ерда олти ой қолишни хоҳлайман" дедим.
Биз ечиниш хонасида гаров боғлашни бошладик. Клуб қайсини харид қилади, Мессини ёки Роналдуни" - деб эслайди Сабалета.



