UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  0 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  1 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  33 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  2 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  4 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  15 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  6 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4

Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" Янгиликлар

Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"

Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бош мураббийи Саад Ал-Шеҳри ва жамоа сардори Файсал Ал-Гамди Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Барчага хайрли кун. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, кейинги босқичга йўл олган барча терма жамоаларга омад тилайман. Эртага финалдан олдинги финал бизни кутиб турибди. Рақибимиз ҳам бизга таниш бўлган Ўзбекистон. Эртанги учрашув қизиқарли ўтишига шубҳам йўқ.

Файсал Ал-Гамди

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Эртанги учрашув мусобақадаги энг қизиқларидан бири бўлади деб ўйлайман. Учрашувга тайёрмиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий бош мураббийи рақибни таҳлил қилиб чиқдим деб айтиб ўтди. Сиз Ўзбекистон терма жамоасини қанчалик ўрганиб чиқдингиз? Уларнинг таркиби ва жамоага қўшилган янги футболчилар ва бошқа ҳижатлар жуда кўп?

- Гуруҳ босқичида барча жамоалар учтадан ўйин ўтказишди ва уларни ўрганишга имкониятимиз бўлди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сўнги йилларда жуда кўп ўйинлар ўтказди ва тажриба тўплади.

- Яна бир маротаба ўтган Осиё кубогини эсласак, таркибингиздаги бир нечта ўзгаришлар бўлди. Бу сизларга қийинчилик тўғдирмайдими?

- Ҳозирги таркибимиз ҳам етарлича тажрибага эга. Бизнинг сафимизда нафақат ўтган Осиё кубогидаги финалда, балки катталар ўртасидаги Осиё кубоги ва миллий терма жамоа сафида ЖЧ саралашида иштирок этаётган футболчилар ҳам. Бу бизга муаммо бўлмайди деб ўйлайман.

- Ўзбекистон терма жамоаси сўнги йилларда жуда кўп маротаба тўқнаш келдингизлар. Осиё ўйинлари мусобақаси доирасида бўлиб ўтган сўнги тўқнашувда Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди. Ўша учрашувдан хулоса чиқардингизми?

- Биз ўйнаган ҳар бир учрашувдан дарс оламиз. Ўйлайманки, эртанги учрашув Хитойда бўлиб ўтган учрашувдан яхшироқ бўлади.

- Ўзбекистон билан ўйнаган қайси таркибингизни кучлироқ деб ўйлайсиз? Финалдагими ёки ушбу мусобақада иштирок этаётган таркибми?

- Менимча, ҳозирги вақтдаги авлодимиз кучлироқ. Тўғри, биз 2022 йилда чемпион бўлганмиз, аммо у мусобақада Олимпия ўйинларига йўлланма берилмаган эди. Айни дамдаги таркиб билан мусобақа ғолиб бўлишни ва Олимпиада йўлланмани қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

Файсал Ал-Гамди

- Гуруҳ босқичида иккита учрашувда ғалаба ва битта мағлубият қайд этдингизлар. Стадиондаги мухлисларнинг қўллаб қувватлаши яққол сезилиб турди. Эртанги учрашув олдидан саудиялик мухлисларга нималар дея оласиз?

- Гуруҳ босқичини яхши ўтказдик деб ўйлайман, аммо ҳозир у ўйинларни унутиш керак. Эртага бизни жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Саудиялик мухлислар бизни янада кучлироқ кўллаб қуватлашларига ишонаман.



Рейтинг: -39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика