"Рух" "Манчестер Сити"га эгалик қилувчи компания билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Narzulla Saydullayev
27 мар 2021
Украинанинг "Рух" клуби "Манчестер Сити" клубига эгалик қилувчи City Football Group компанияси билан ҳамкорлик қилади.

"City Football Group билан техник ҳамкорлик турли йўналишларни қамраб олиши мумкин, жумладан спорт технологиялари ва профессионал ва болалар-ўсмирлар даражасидаги машғулот методикаси, инглиз футболини бошқариш тизими ҳам айнан шундай.

"Рух" клуби учун клуб, академия ишини такомиллаштириш ва уни клуб эгалари ҳамда мухлислар эришмоқчи бўлган юқори стандартларга олиб чиқиш учун муҳим имкониятлар очилмоқда", - деб ёзилади "Рух" клуби расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Мансур бин Зайд Ал Наҳён ва Холдун Ал Муборак томонидан ташкил этилган "City Football Group" компанияси "Манчестер Сити" (Англия), "Жирона" (Испания), "Мельбурн Сити" (Австралия), "Йокогама Ф.Маринос" (Япония), "Монтевидео Сити Торке" (Уругувай), "Сичуан Жиуниу" (Хитой), "Мумбай Сити" (Ҳиндистон), "Ломмель СК" (Бельгия), "Труа" (Франция) каби клубларнинг эгаси ҳисобланади.

Маълумот учун, "Рух" сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов фаолият олиб бормоқда.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcrukh.com