Рууд ван Нистелрой: "Ҳақиқий "Манчестер Юнайтед" қайтаётганини кўряпман"

Tolibjon Qosimov
7 сен 2017
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Рууд ван Нистелрой жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

"Ўтган мавсум улар катта совринларни қандай ютишганини кўриш ажойиб бўлди. Бу йил эса улар янада яхшироқ кўринишмоқда.

Энди улар яхшироқ таркиб тузишди ва умид қиламанки, бу йил соврин қўлга киритишади.



У ерда креативлик бор, у ерда паслар бор, у ерда ҳаракат қила оладиган ва якунлай оладиган ўйинчилар бор.

Ҳозир мен ҳақиқий "Манчестер Юнайтед" қайтаётганини кўряпман", - деди ван Нистелрой.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/SquawkaNews