

- Қозоғистон яхши жамоа, барибир улар Европада ўйнашади. Бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Алоҳида топшириқлар бўлди. Ҳар битта ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз.
- Жамоа бунга қадар Фарҳод Нишонов қўл остида ўйнар эди. Равшан Ҳайдаровга мослашиш қандай кечмоқда?
- Иккала мураббийда ҳам асосий топшириқ тўпни ушлаб туриш бўлади. Тепиб юбориш эмас, ҳақиқий футбол ўйнаш. Мураббийлар бизга доимо шундай вазифалар берган.
- Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, темп пастроқ бўлгандек. Бу нима билан боғлиқ?
- Бизда жамоа энди йиғилди. Таркибда ўзгаришлар бўлди. Бу жамоага кўпроқ ўйин керак. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди.



