UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  0 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  0 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  9 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  5 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  35

Рустам Нартаджиев: "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман, "Сурхон"дан чексиз миннатдорман" Янгиликлар

Рустам Нартаджиев: "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман, "Сурхон"дан чексиз миннатдорман"

"Локомотив"га қайтган дарвозабон Рустам Нартаджиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локо"га қайтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- "Сурхон" билан шартномам якунига етганди. Шу сабабли "Локомотив" раҳбарияти мен билан боғланди ва жонажон жамоамга қайтишни таклиф қилишди. Бу таклифни бажонидил қабул қилдим.

- "Сурхон"дан қанчалик миннатдорсиз? Ўтган мавсум иккинчи даврада жамоанинг асосий қутқарувчиси ва таъбир жоиз бўлса жамоанинг Суперлигада қолишида асосий рол ўйнадингиз.

- "Сурхон" раҳбариятидан чексиз миннатдорман. У ердаги жамоадошлар билан ишлаш, машғулот қилиш менда ўзгача таассурот қолдирган. Ўтган мавсум "Сурхон" учун омадли ўтди дея оламан, Чунки клуб қўйган вазифа бажарилди деса ҳам бўлади. Ўз навбатида менга ишонч билдирган мураббийлар штабига ҳам раҳмат айтаман. Улар менга яхши тарафларимни кўрсатиш учун катта имконият беришди.

- Айни дамда Абдумавлон Абдужалилов ҳамда ёш посбонимиз Шоҳруҳ Исоқов асосий таркибдаги дарвозабонларимиз ҳисобланишади. Рақобат жамоада қанчалик муҳим диб ҳисоблайсиз?

- Абдумавлон Абдужалиловни яхши танийман. У яхши дарвозабон. У Суперлигада жуда кўп ўйинларда майдонга тушди ва жуда катта ўйин амалиётига, тажрибага эга. Аммо "Локомотив"га захирада ўтириш учун қайтмадим (демак, Абдумавлон Абдужалилов ҳам рақобатга тайёр туриши керак). Рақобат эса доимо бўлиши шарт, футболчи шу орқали ўсади. Доимо кучлилар билан рақобатда бўлиш орқалигина энг яхшиси бўлиш мумкин.

- Ушбу мавсумда ўз олдингизга қанақа мақсадлар қўйгансиз?

- "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман. Олдимизда бутун бир мавсум кутиб турибди. Энг аввало чиройли ўйин кўрсатишимиз керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика