Рустам Мирсодиқов: «Динамо» юқори ўринлар учун курашиши мумкин»

Narzulla Saydullayev
23 мар 2014
«Динамо» - «Металлург» учрашувидан сўнг, дастлаб меҳмонлар мураббийи Рустам Мирсодиқов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ҳар икки жамоа ҳам фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушганди. Шу боис икки томон бор куч ва ғайратини ишга солди. Бу борада мезбон жамоанинг хоҳиши кучлироқ эканлиги майдонда кўринди. «Динамо»ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Бу йилги совринли ўринлар учун «Бунёдкор», «Локомотив», «Пахтакор», «Насаф» клублари кураш олиб боришади. Шунингдек, «Динамо» ва «Олмалиқ» жамоаларининг ҳам ўйини менга ёққанлигини айтиб ўтишим мумкин. Бу клублар ҳам таркиб ва ўйинлари билан юқори ўринлар учун курашиш имкониятига эгалар.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz