UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  1 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  1 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  6

Рустам Бобомуродов ҳакамликдан четлатилди Янгиликлар

Рустам Бобомуродов ҳакамликдан четлатилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғи асосида Ҳакамлар ва инспекторлар қўмитасининг навбатдаги мажлиси чақирилиб, унда Рустам Бобомуродовнинг ҳакамлиги юзасидан якуний қарор қабул қилинди.

Шу йилнинг 16 сентябрида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Олий Лига 21-тури доирасидаги “Бухоро”-“Динамо” учрашувини бошқарган Рустам Бобомуродовнинг ҳакамлигини ЎФФ ҳакамлар ва инспектор илмий-услубий таъминоти бўлими кўриб чиқди. Бўлим бошлиғи Артём Арутюнов якунда Рустам Бобомуродовга қониқарсиз 4 балл қўйди.

Ҳакамлар ва инспекторлар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин қўмита йиғилишида сўзга чиқиб Рустам Бобомуродов масаласи бўйича “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси” асосида қарор қабул қилишни таклиф қилди. Натижада олий лиганинг 21-тур ўйинлари доирасида ўтказилган “Бухоро”-“Динамо” ўйинида бир неча жиддий хатоларга йўл қўйган Рустам Бобомуродовнинг хизмат ҳақи юз фоизга камайтирилиб, ҳакамликдан бутунлай четлатилди.

Алоҳида қайд этиш керакки, сўнгги пайтларда ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонасига Рустам Бобомуродовнинг масаласи юзасидан қандай қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги мурожаатларнинг оқими кучайган эди.

Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика