Руслан Вагапов: "Навбаҳор"ни олий лигада олиб қолишга уринамиз"

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2016
“Навбаҳор” жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиларидан бири Руслан Вагапов “Андижон”га қарши сўнгги тур учрашуви ва 28 ноябрь куни Тошкентда “Норин” жамоаси билан ўтадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

- Чемпионатнинг сўнгги ўйинида “Андижон” клуби меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида ютқазган бўлсакда 15-ўринни сақлаб қолишга эришдик. Андижондаги учрашув анча қийин ва кескин руҳда ўтганлигини айтиб ўтиш жоиз. Баҳс давомида биз ҳам, улар ҳам гол уришлари мумкин эди. Мезбонлар бир бор муваффақият қозонишга муваффақ бўлишди. Улар ҳаттоки иккинчи голни уришлари мумкин эди. Аммо, амалда бундай бўлиб чиқмади. Олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш учун энди “Норин” жамоаси билан баҳс олиб борамиз. “Навбаҳор”ни кейинги йили ҳам олий лигадаги фаолиятини таъминлаш учун бор куч маҳоратимизни ишга соламиз. Жамоада янги иш бошлаган Илҳом Мўминжонов кўп нарсаларни ўзгартириб юборди. Машғулотлар жараёни ҳам қизиқарли руҳда ўтмоқда. Ўйлашимча ҳаммаси яхши бўлади", - дейди Вагапов.


"Навбаҳор" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia