UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53"Ал Ҳилол" ва "Ювентус"дан 2 нафардан. Сербиянинг Евро-2024 учун якуний рўйхати маълум  2 15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  4 15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   1 14:49"Сўғдиёна"дан 3 ўйинчи, 6та легионер. Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси  4 14:32Беллингем Мбаппе ҳақида: "У билан бирга ўйнашни хоҳламайдиган кимнидир биласизми?!"  5 14:10"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили  8 13:23Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди  8 12:54VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади  2 12:26Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  6 11:27Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  10 10:45Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: «Ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман»  6 10:14Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди  9 10:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубогига Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон лигалари вакиллари келади  8 09:45Винисиус Жуниор Мбаппенинг «Реал Мадрид»га келиши ҳақида фикр билдирди  6 09:25Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Иттиҳод" 4:2  1

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, 15 дақиқада 3 та гол бизни "шок" холатига тушириб қўйди. Шу сабабдан ҳам биз бугунги ўйиндан йирик ҳисобдаги мағлубият билан қайтаяпмиз. Мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

- Дарҳақиқат бугунги учрашув "Хоразм"нинг жорий мавсумдаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан якунланди. Нима деб ўйлайсиз, бунинг асосий сабаби нима?

- Футболни алдаб бўлмайди. Мавсум бошида ўзимиз истаган маҳоратли футболчиларни таркибга жалб эта олмадик. Иккинчи даврада ҳам таркибимизни кучайтириш борасида янгиликлар бўлмади. Аксинча, айрим футболчилар жамоамизни тарк этишди.

- Ўйин қайдномасида захирада кўрсатилган футболчилар сони оз эди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Такрорлайман, футболни алдаб бўлмайди. Бизда ҳозир жароҳатлар ва карточкалар туфайли чизиқларда муаммо юзага келган. Мағлубият учун узр сўрайман ва барча айбни ўз зиммамга оламан.

- "Хоразм" жамоасининг кучли бешликка кириши ва Суперлига учун кураш олиб бориши имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Имконият сақланиб турибди. Бироқ, тобора камайиб бораяпти. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Бунақанги мағлубиятни қабул қилиш мен учун оғир кечади. Балки кейинги ўйинга бошқа мураббий жамоани тайёрлаши ҳам мумкин, кўрамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика