UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  0 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  439 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  0 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  26 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  4 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, 15 дақиқада 3 та гол бизни "шок" холатига тушириб қўйди. Шу сабабдан ҳам биз бугунги ўйиндан йирик ҳисобдаги мағлубият билан қайтаяпмиз. Мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

- Дарҳақиқат бугунги учрашув "Хоразм"нинг жорий мавсумдаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан якунланди. Нима деб ўйлайсиз, бунинг асосий сабаби нима?

- Футболни алдаб бўлмайди. Мавсум бошида ўзимиз истаган маҳоратли футболчиларни таркибга жалб эта олмадик. Иккинчи даврада ҳам таркибимизни кучайтириш борасида янгиликлар бўлмади. Аксинча, айрим футболчилар жамоамизни тарк этишди.

- Ўйин қайдномасида захирада кўрсатилган футболчилар сони оз эди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Такрорлайман, футболни алдаб бўлмайди. Бизда ҳозир жароҳатлар ва карточкалар туфайли чизиқларда муаммо юзага келган. Мағлубият учун узр сўрайман ва барча айбни ўз зиммамга оламан.

- "Хоразм" жамоасининг кучли бешликка кириши ва Суперлига учун кураш олиб бориши имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Имконият сақланиб турибди. Бироқ, тобора камайиб бораяпти. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Бунақанги мағлубиятни қабул қилиш мен учун оғир кечади. Балки кейинги ўйинга бошқа мураббий жамоани тайёрлаши ҳам мумкин, кўрамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика