Руни: "Мен фақатгина бир ўйинда бош мураббий бўламан"

Mirjalol Normatov
15 ноя 2020
"Дерби Каунти" сардори ва ўйновчи мураббийи Уэйн Руни мураббийлар штабидан Филипп Кокунинг истеъфога чиқарилгани борасида гапирди.

"Айни дамда асосий мақсад - таркибни барқарорлаштириб, турнир жадвалида юқорига чиқиб олиш. Менга фақатгина олдиндаги бир ўйинда бош мураббий бўлиб туришимни сўрашди. Душанба куни мураббийлар ва футболчилар билан бу борада гаплашиб оламиз", - деди 35 ёшли ҳужумчи.

"Дерби" навбатдаги учрашувини 21 ноябрь кунида "Бристоль Сити" жамоасига қарши ўтказади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal