Руни "Ман Юнайтед" таркибни жиддий равишда "тозалаши" керак деб ҳисобламоқда

Omonjon To`xtamirzayev
16 май 2024, 17:38
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни жамоа амалга ошириши керак бўлган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

"Менимча, фақатгина ёш футболчиларни ва Брунуни қолдириш керак. Назаримда, таркибда жиддий "тозалаш" ишларини олиб бориш зарур. Бу иш балки шу йил бўлмас, аммо яқин бир-икки йилда бўлиши деярли аниқ.

Бу лигада рақобат қилиш учун кучлироқ футболчилар керак. Мени нотўғри тушунманг, ҳозир таркибда бор ўйинчилар ҳам яхши. Бироқ "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Арсенал"га қарши курашиш учун кучлироқ футболчилар талаб қилинади".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk