

Мусобақа доирасида ўтган Португалияга қарши баҳсдаги эпизодлардан бирида Криштиану Роналду арбитрдан Рунини четлатишни сўраганди.
“Ўша учрашувдан кейин тезда гаплашиб олганмиз. Бу трибуна остида эди. Унга нисбатан ҳеч қандай ҳусуматим йўқлигини айтдим, гарчи унинг ҳаракатлари ўринсиз бўлса-да. Гап шундаки, 1-тайм давомида мен уни жазоланишини хоҳладим. Нимага? Йиқилавергани учун. Ҳа, Криштиану "шўнғиш"ни яхши кўрарди”, дейди Руни.
Эслатиб ўтамиз, чорак финал баҳсининг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмаган. Руни 61-дақиқада майдондан четлатилган ҳамда ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида португаллар 3:1 ҳисобида зафар қучган.



