Руд ван Нистелрой: "Месси – Роналду, Мбаппе, Салах ва Иньестанинг қўшилмаси"

"Манчестер Юнайтед" ва "Реал" собиқ форварди Руд ван Нистелрой "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.

"Месси билан ҳеч кимни солиштириб бўлмайди. Роналду – тўпурар, Иньеста – ақл, Салах, Мане, Азар ва Мбаппе – ажойиб ўйинчилар, лекин Месси – буларнинг ҳаммаси, қўшилмаси. Унинг даражасидаги ўйинчи йўқ. У худди "Плейстейшн" ўйини кабидир", – дейди Нистелрой.


Манба: sport.es