UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  4 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  0 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  15 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  9 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   5 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  3 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  8

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" энг омадли мавсумини ўтказди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" энг омадли мавсумини ўтказди"

Coca Cola Суперлиганинг 26-тури доирасида ОКМК майдонидаги дурангдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.




- Ўйин жанговар ўтди, майдонда ҳақиқий жанг бўлди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушгани кўриниб турганди. ОКМК ҳам, биз ҳам ғалаба учун лойиқ ўйин кўрсатдик. Бизда ҳам кўплаб вазиятлар бўлди. Бугун иккала ўйин ҳам дуранг билан якунланди ва биз учун омадли бўлди. Ўйлайманки, "Насаф" кумуш медалларга лойиқ эди. Қийин бўлишини билсак-да, бугун биз натижа учун ўйнадик. Бугун жамоаларда енгиллик кўринмаган бўлса-да, жанговар ўйинни кўрсатиб бера олишди.

- "Насаф" бугун тўлиқ асосий таркибини ўйнатмади. Сиз кўплаб футболчиларни ОЧЛ ўйини учун олиб қўйдингизми ёки ОЧЛ плей-оффи учун медалларни қурбон қилишга тайёрмидингиз?

- Кўп ўйин ўтказдик, шу сабабли доимо кейинги ўйинни ҳам ҳисобга оламиз. Таркибда доимо ротация бўлиб туради, асосан марказий ҳимояда ва ҳужум чизиғида футболчиларга дам бериб турамиз. Чунки ушбу позицияда бизда ротация учун имкониятларимиз бор. Олдинги ўйинда бошқалар ўйнаганди, шу сабабли бугунги учрашувга бошқа футболчиларни жалб қилдик. Биласиз, 3 кундан кейин оғир ўйин ўтказамиз ва буни ҳам ўйлагандик.

- Олдинги матбуот анжуманларидан бирида Сиз ушбу мавсум "Насаф" учун омадли ўтаётганини айтгандингиз. Шу фикрингизда қоласизми? "Насаф" Сизнинг қўл остингиздаги энг яхши мавсумини ўтказдими?

- Албатта. Вице-чемпионлик ва иккита кубокни қўлга киритиш - биз учун тарихда бўлмаган ҳолат. Буни такрорлаш ҳам жуда қийин. Шу сабабли ҳеч шубҳаланмасдан ушбу мавсум "Насаф" учун энг омадлиси бўлди дея оламан.

- Ўтган мавсум "Насаф" сўнгги турда чемпионликни бой берганди. Ушбу мавсумда "Насаф"га чемпионлик учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Бунга бир қанча сабаблар бор. Айниқса, керакли футболчиларнинг жамоадан кетгани, легионерлар трансфери омадсиз бўлганини келтириш мумкин. Барқарорлик, маҳорат етишмади. Барчасини кўриб чиқамиз.

- "Насаф"га ушбу мавсумда 5 баллик тизимда неча баҳо қўясиз?

- Беш баҳо қўяман.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика