UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 13:08Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  27 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  11 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  1 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  2 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  6 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0

Рўзиқул Бердиев: "Марказий ҳимоячининг гол уриши оддий ҳолатга айланиб бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Марказий ҳимоячининг гол уриши оддий ҳолатга айланиб бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 13-турида ОКМК устидан қозонилган ғалабадан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.


- ОКМК жуда кучли жамоа ҳисобланади. Бу каби рақиблар билан ўйинларда тартибга эътибор бериш керак. Ҳимояда тартибли ўйнаганимиз ва рақибнинг ҳужум қилишига йўл бермаганимиз ғалабанинг асоси бўлди деб ўйлайман. Гарчи икки тўп фарқи билан ғалаба қозонган бўлсак-да, дилни хира қиладиган ишлар кўп бўлди. Масалан, қарши ҳужумларга чиқишда жуда қийналдик. Яхши ҳимояландик, бироқ захирадан тушган футболчилар қарши ҳужумларни тезлатиб беришлари керак эди. Кучли рақибни мағлуб қилганимиздан ўзимиз ҳам мамнунмиз ва мухлисларни ҳам табриклаб қоламиз.

- Ғолиб Ғайбуллаев бугун майдонда кўринмади.

- У бизнинг режамизда бор эди. Бугун эрталаб у бироз бетоблигини маълум қилди ва шу сабабли уни қайдномага киритмадик. 

- Марко ўйинга тайёр эмасми?

- Албатта, баъзи мухлисларни тушунаман, улар яхши футболчиларнинг ўйинини томоша қилишни яхши кўришади. Агар яхши ҳолатда бўлса, менга ҳам жамоамга ҳам керак. Унинг ҳолати биз кутгандек эмас. Машғулотларда кўряпмиз, 5-6 ой давомида футбол ўйнамаган футболчи 10 кунда тайёр ҳолатга келиши амри маҳол. У етакчимиз ҳисобланади ва тайёр бўлганда майдонга туширамиз.

- Алиқулов бугун 10-ўйинида 5-голини урди. Бу ҳақда нима дейсиз?

- Машғулотларда стандартлар устида кўп ишлаймиз. Бугун у нафақат стандартда, балки, бошқа жиҳатларда ҳам яхши ўйнади. Бош билан ўйнаши Ҳусниддиннинг энг устун жиҳатларидан бири. Ўзи футболда айтишади-ку, голларнинг 50 фоизи стандартлардан урилади. Кўплаб жамоалар бунга эътибор қаратишади. Марказий ҳимоячиларнинг ҳужумга чиқиб гол уриши оддий ҳолатга айланиб бормоқда.

- Легионер Лима Круз билан шартнома тугамоқда.

- Ҳа, шартнома июлда тугайди. Режамизда бор, айни дамда юқори савиядаги ҳужумчи излаяпмиз, бироқ бу осон бўлмайди. Лекин биз излашда давом этяпмиз. Балки, шартномани узайтириш учун музокараларга киришармиз.

- "Насаф"нинг Рубен Хебай билан қизиқаётгани борасидаги хабар чиқди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Бизга унинг жамоадан кетиши мумкинлиги борасидаги хабар чиққанида у ҳақида маълумот йиғишга ҳаракат қилдик. Бироқ у жамоаси билан фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика