UZ

Сўнгги янгиликлар

02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  10 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи голда ҳимоячилар ва дарвозабон хато қилди. Ҳозирда яхши ҳужумчи қидиряпмиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи голда ҳимоячилар ва дарвозабон хато қилди. Ҳозирда яхши ҳужумчи қидиряпмиз"

Coca Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.


Ўйин ҳақида

- Бугун иккита жамоа бир хил схемада ўйнагани учун фақат юқоридаги тўплар учун кураш кечди. "Нефтчи" бу услубни яхши ўзлаштирган ва узун тўпларни яхши ўйнайди. Стандарт вазиятларда ҳам. Бугун ҳум худди шунақа бўлди. Рақиб шундай иккита вазиятда гол уриб кетди. Ўша ўйин охиридаги жарима зарбасида ҳам осонлик билан гол ўтказдик. Бу ҳолатда ўйинчилар ҳам, дарвозабон ҳам хато қилди. Шунинг учун биз бугун мағлубиятга учрадик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

- Иккинчи бўлимда ҳакамга эътироз билдирдингиз. Умуман, ўйиндаги ҳакамликдан қониқдингизми?

- Ҳакамни муҳокама қилмоқчи эмасман. Лекин, ҳакамлар ўйиндаги энг муҳим инсонлар. Бугунги ўйинда балки хатолар қилгандир, аммо буни гапиришни истамайман. Вақтида ҳакамлик ҳақида гапириб бўлганман. Келинг, бугун айбни ҳакамдан изламайлик. Ҳужумда ўзимиз суст ҳаракат қилдик. Бунга бир неча сабаблар бор. Узун тўплар билан ўйнашга кўникмаганмиз, бу бизга бироз қийинчилик туғдирди. Кўрдингиз, "Нефтчи" бугун узун тўплар билан, ҳужумчига тўпни ошириш ва курашиш орқали ўйнади. Биз бу нарсага унчалик ҳам тайёр эмасдик. 

- Акмал Мозговой бугун қайдномага киритилмади. Бунга сабаб нима?

- Албатта, Акмал бизнинг асосий ўйинчимиз. У бугун эрталаб ўйинда ёрдам бера олмаслигини билдирди. Биз уни шу сабабли умуман қайдномага киритмадик. Унинг ўрни бугун билинди. Чунки, Акмал бизнинг бугунги режамизда асосий фигуралардан эди. 

- Иккинчи таймда жамоа марказни ютқазгандек таассурот қолдирди. Бу мана шу йўқотишлар билан боғлиқми?

- Йўқ, Мозговойнинг ўрнида Умар яхши ҳаракат қилди. Биз стандарт вазиятларда рақибга имконият бердик. Ўртада муаммо бўлмади. Бурчак тўпида пенальти яратдик. Шу вазиятлар бизга қимматга тушди.

- Мезбонларнинг ҳар иккала голи стандартдан вазиятлардан киритилди. Бугун "Насаф" мағлубиятга лойиқмиди?

- Менимча, бугун дуранг адолатлироқ бўларди. Иккала жамоа ҳам бир хил тактикада ҳаракат қилди. Вазиятлар кам бўлишини билардик. Шу сабаб ҳам стандард вазиятлардан фойдаланиш керак эди. Рақиб буни яхшироқ уддалади. Ўша вазиятларда биз хато қилдик. Умуман олганда ўйин тенг курашларда ўтди. Дуранг адолатлироқ бўларди.

- Иккинчи таймда ҳужумда қандайдир ўзгаришлар қилиш мумкинмиди?

- Биздаги асосий муаммо бу ҳужум. Биз ҳозирда яхши ҳужумчи қидирмоқдамиз. Агар яхши номзод топиладиган бўлса, жамоамизга қўшиб оламиз. Барибир олдинги чизиқда бизга янги ўйинчилар керак. 

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика