UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  0 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  1 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  8 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  24 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  36

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Биринчи бўлимда рақиб яхши ҳимояланди. Танаффусда эса позицион ҳужумлар орқали ҳужумчиларимизга тўпни етказиб беришимиз кераклигини айтдим. Буни уддалай олдик ҳам. Натижани кўриб турибсиз, ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик" - дея фикр билдирди Рўзиқул Саъдуллаевич бугунги баҳс ҳақида.


- Бугун футболчилар узоқдан кўплаб зарбалар беришди. Бу "Насаф"га хос бўлмаган жиҳат. Футболчиларга сиз шундай кўрсатма бердингизми?

- Бугун биздан шу нарса талаб қилинар эди. Статистикага эътибор берсангиз, энг кўп зарба берадиган жамоа бизмиз. Шундай давом этишимиз керак. Футболчиларга шошилмаслик кераклигини айтган эдим.

- Алибек Давроновни иккинчи бўлимда майдонга туширдингиз. Ушбу ҳақда гапириб ўтсангиз...

- Тажрибали ҳимоячимиз жароҳат туфайли анча вақт ўйнамади. Энди уни мана шундай ўйинлар орқали оптимал спорт формасига келтириб олишимиз керак. Алибек терма жамоада ўйнашга лойиқ футболчи.

- Ҳебай жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтди. Ҳебай пенальтини амалга оширишига нима сабаб бўлди? Сиз Рубинга пенальтини ижро этиш имкониятини тақдим этдингизми?

- У ўзи пенальтини ишлади ва ижро этди. Режа бўйича 11 метрлик зарбаларни Ҳусайн амалга ошириши керак, лекин Рубин ўзи пенальти ишлагани сабаб ўзи ижро этди. Қишда ўтказган йиғинларимиздан бирида у шундай имкониятдан фойдалана олмаган эди ва шу сабабли бироз қўрқув ҳам бор эди, лекин у зарбани ажойиб амалга оширди.

- Ҳебай бугун жуда ҳам иштиёқ билан ҳаракат қилди. У асосий таркибга қайтмоқчими?

- Рубин кўп вақт ўйнамади, шу сабабли унда иштиёқ юқори. Ҳар бир футболчи мана шундай ўйнаши керак. Пенальтидан кўра ўша вазиятдан фойдаланганида яхшироқ бўлар эди.

- Умар Эшмуродовда хатолар кузатилаётгандек...

- Эшмуродов жамоага жуда кўп ёрдам беради. Айрим бир вазиятларда марказий ҳимоячилар катта босим остида қолади ва шу сабабли хатолар кузатилиши мумкин.

- "Хоразм"га қарши ўйинда ҳам ушбу таркиб бўладими ёки янги таркиб танланадими?

- Биз "Хоразм" билан Жиззахда ўйнаймиз. Биз ўйин куни таркиб танлаймиз, сабаби қайси футболчилар ўйинга яхшироқ тайёр эканлиги ўша куни маълум бўлади. Қандай таркиб танлашимиздан қатъи назар ғалаба қозониш ҳақида ўйлашимиз керак.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика