

"Ҳозирги ҳолатимизда Ал Шабабга қаршилик кўрсатишга тайёр эмасдик. Ўйин оғир ўтишини билардик. Шунга қарамасдан ҳисоб 0:1 бўлган вазиятда голли имкониятлар юзага келди, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб бугун ғалабага ҳақли эди", деди қаршиликлар бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Насаф" араб жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.



