

- Ҳимояда жуда қўпол хато қилдик. Бунинг натижасида мағлубиятга учрадик. Рақибни ўрганган вақтимизда қўқонликлар стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишларини гувоҳига айлангандим. Футболчиларга жарима майдончамиз атрофида иложи борича қойида бузмаслик лозимлигини таъкидлаган эдим. Лекин барибир мен хавфсираган нарса бўлди. Ҳимоячимиз қўполлик ишлатиши натижасида рақибимизда имконият бўлди ва Ҳолмуҳаммедов вазиятдан унумли фойдаланди. Тан олишимиз лозим ҳужум чизиғимизда ҳам муаммолар кузатилди. Ҳужумчиларимизда яққол голли вазиятлар бўлмади.




