UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Ханси Флик: "3:0 ҳисобидан кейин кайфият тушган"  0 01:14"Арсенал" собиқ футболчиси: "Менимча Слотга Рождествогача имконият берилса керак"  2 00:59Рубен Аморим: "Агарда ўйин сифатини ҳисобга олсак, биз кўпроқ очко тўплашимиз керак эди"  0 00:39Оливер Гласнер МЮни мақтади  0 00:15Сульшер Анчелотти билан бўлган қизиқ ҳолат ҳақида гапирди  2 23:53Гирассини фақатгина 7 клуб сотиб олиши мумкин  1 23:39Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!  27 23:13Райс "Олтин тўп"ни олиши мумкинми? Артета жавоб берди  0 22:52Андерсон Талиска: "Саудия чемпионати МЛСдан кучсиз эмас. Месси жамоаси у ерда 6:0га ютқазганди"  10 22:13Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"  1 21:48Дитмар Хаманн: "Бавария" Европанинг энг яхши жамоасига ютқазди"  0 21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  8 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  3 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  14 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  5

Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба қозонишимиз шарт эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба қозонишимиз шарт эди"

ОЧЛ 1-тури доирасида "Ал Садд"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин қизиқарли воқеликларга бой бўлди. Голлар, қизил карточкалар. Ўйиннинг боришига қарайдиган бўлсангиз, биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Жуда очиқ ўйин бўлди. Бир вазият орқали бирор жамоа ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди.

- "Насаф" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Қийин ўйин бўлишини билардик, шу сабабли бир очкога ҳам рози бўлардик. Аммо рақиб аввалига бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ғалабани ўйладик. Кейинчалик улар яна бир киши кам бўлиб қолди. Менимча икки очко йўқотдик.

- Мантиқан олиб қараганда рақибдан икки киши кўп бўлиб ўйнаган тақдирда исталган жамоа рақибини ўз жарима майдончаси ичига қамаб, саноқсиз зарбалар бериши керак. Аммо 30 дақиқа ичида иккитагина зарба кам эмасми?

- Албатта, бу бизнинг камчилигимиз. Охирги пайтларда ё сўнгги пасни берадиган ёки сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмаяпти. Рақиблар камчилик бўлиб қолганидан кейин бутун таркиб билан ҳимояга ётиб олишди. Шу сабабли зарба беришга қийналдик. Ёддан чиқарманг, бу "Ал Садд" жамоаси. Улар хатто камчилик бўлиб ҳам дарвозамиз олдида хавфли вазият ярата олишди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай бундай рақиблар билан эхтиёт бўлиб ўйнаш керак.

Рейтинг: -40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика