UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  10 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  10 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  4 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  49 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  2 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0

Рўзиқул Бердиев: “Бугун майдонга тушган ўйинчиларимиз ишончимизни оқлашди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Бугун майдонга тушган ўйинчиларимиз ишончимизни оқлашди"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич бугунги учрашув ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.
- “Машъал” жамосининг кейинги ўйинларини жуда яхши ўрганиб чиққан эдик. Шундан келиб чиққан ҳолда футболчиларимизга кўрсатмалар бердик, улар бугун барча кўрсатларимизни яхши бажаришди. Бугун асосан ёш футболчиларимиздан кўпроқ майдонга туширдик, яъни уларга имкон бердик. Улар ҳам бугун ишончимизни оқлашди.
 
Биз бугун жамоамиз ўйинчиларига рақибнинг ўз ўйинини ўйнашга имкон бермасликни тайинлаган эдик. Ўзларингизга маълум, “Машъал” жамоаси тактик жиҳатдан яхши ҳаракатланадиган жамоа ҳисобланади. Шу томонларини йигитларимизга яхши тушунтирган эдик. Жамоамиз бугун бехато ҳаракат қилди.
 
Умуман олганда бу йилги чемпионатни ёмон якунламадик, яна учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритдик. Бу ютуқ билан барча мухлисларимизни табриклайман ҳамда биз билан бирга бўлганлари учун уларга ташаккурлар айтамиз.
 
Ҳозирги таркиб биринчи даврада бўлганда? Тўғри, аввало биз ОЧЛда оғир ўйинларни ўтказдик. Футболчиларимиздаги толиқишлар ҳам, жароҳатлар ҳам биринчи даврадаги ўйинларимизга салбий таъсир кўрсатди. Натижада жуда кўп очко йўқотдик. Иккинчи давра олдидан бу муаммолар барҳам топди. Албатта агар мавсум бошидан бизда шундай таркиб бўлганда, натижаларимиз ҳам бунданда ижобий бўлиши мумкин эди. Иккинчи давра олдидан сафимизга қўшилган янги ўйинчиларимиз ишончимизни оқлашди.
 
Биз тайёргарлик машғулотларини финалга мослаб олиб бораяпмиз. Йигитларимиз ҳам финал учрашувидаги маъсулиятни ҳис қилиб туришибди. Бу ҳақда уларга ортиқча тушунтиришни ҳам ҳожати йўқ. Ўйлайманки, йигитларимиз финал учрашувини кўнгилдагидек ўтказишади", - дейди Рўзиқул Бердиев. 


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика