Рўзиқул Бердиев Алиқулов марказий ҳужумга ўтказилгани ҳақида: “Бу учинчи вариантимиз эди”

Eldor Akmurzayev
31 окт 2022, 08:25
Ўзбекистон Кубоги финалида “Навбаҳор” устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Албатта, бундан жуда ҳам хурсандмиз (кетма-кет 2 бор кубок ғолиблиги ҳақида), лекин асосий мақсадимиз ҳали олдинда ва унга ҳаракат қиламиз.

- Кеча таваккал қилмайман дегандингиз. Аммо 2-тайм охирида Ҳусниддин Алиқулов марказий ҳужумчига айланди.

- Бу учинчи вариантимиз эди. Кеча матбуот анжуманида сўраганингизда шуни назарда тутгандим. Шунда ҳам кўрдингиз, вазият ярата олдик.

- Суперлига йўлида учта ўйин қолди. Энг қийин рақиб сифатида кимни кўрмоқдасиз?

- Уччаласини ҳам. Чунки, ҳар бир учрашувимиз финал даражасида ўтмоқда. Кўряпсиз, ҳеч бир жамоани осонликча ютганимиз йўқ. Шу туфайли, уччаласига ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Фахриддин Рўзиев ёзиб олди


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia