UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  10 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  7 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  32

Рўзиқул Бердиев: "Ал Садд" учрашув стартида фаол бўлишини билгадик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ал Садд" учрашув стартида фаол бўлишини билгадик"

"Ал Садд" ҳамда "Насаф" ўртасидаги ОЧЛнинг гуруҳ босқичи 6-тур ўйинидан (2:2) меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши фуболчиси Жамбули Жигаури иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Рўзиқул Бердиев: "Мухлисларимиз ва ватандошларимизни ғалаба билан табрикламоқчиман. Кучли жамоаларни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқдик.

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, "Ал Садд" учрашув стартида фаол бўлишини билгадик. Биринчи бўлимда устунликни рақибга топширдик, иккинчи бўлимда ўзгаришлар орқали ўйиндаги устунликни ўз томонимизга оғдирдик".

Жамбули Жигаури: "Насаф" мухлислари ва ўзбекистонликларни жамоа кейинги босқичга йўл олгани билан табрикламоқчиман. Биринчи бўлим қийин ўтди, аммо иккинчи таймда яхши ўйнаб, ўз сўзимизни айта олдик. Жамоага кейинги босқичга чиқишда ёрдам берганимдан жуда хурсандман. "Ал Садд" кучли жамоа экан, уларга кейинги баҳсларда омад тилайман. Турнир давомида охиригача курашиб, бор кучимизни ишга соламиз".

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика