Ройс ва Шюррле "Шальке-04"га қарши баҳсни ўтказиб юборишади

Aslanov Jasurbek
1 апр 2017, 13:14
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Марко Ройс жароҳатидан қутилгани йўқ ва "Шальке-04"га қарши дербини ўтказиб юборади.

Сафдан чиққанлар орасида Германия терма жамоасида жароҳат олган ярим ҳимоячи Андре Шюррле ва машғулотда шикастланган Эрик Дурм бор.

Бундан ташқари, Себастьян Роде ва Марио Гётце аввалгидек даволанмоқда.

"Боруссия" ҳамда "Шальке-04" ўртасидаги дерби бугун бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com