Ройс "Севилья"га қарши ўйиндан нималар кутаётганини айтди

Alisher
9 мар 2021
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги "Севилья"га қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз шанба куни "Бавария" (2:4)дан учралган мағлубиятни таҳлил қилдик, эртага бизни катта ўйин кутмоқда, мақсадимиз - кейинги босқичга чиқиш. Биз меҳмонда бўлгани каби ҳужумкор футбол намойиш этмоқчимиз.

Албатта, чорак финалга чиқиш барчани биз билан фахрлантирарди. Мен эртанги ўйинга тайёр эканлигимизга ишончим комил", - дейди Ройс.

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" ва "Севилья" ўртасидаги жавоб ўйини бугун бўлиб ўтади. Илк баҳс дортмундликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com