Ройс ҳимояга кўпроқ ёрдамлашишга ваъда берди

Tolibjon Qosimov
23 ноя 2016
"Боруссия" (Дордмунд) ярим ҳимоячиси Марко Ройс ЕЧЛ 5-тури доирасида "Легия"га қарши ўйинда дубл муаллифига айланди.
Ана шу учрашувдан сўнг футболчи жамоа учун ҳимояга кўпроқ ёрдам беришини айтиб ўтди.

"Майдонга асосий таркибда тушганимдан ва жамоага ёрдам берганимдан хурсандман. Қайтишимни айнан мана шундай тасаввур қилган эдим. Бунинг учун жуда кўп ишладим. Энди ғалабадан ва голларим билан унга қўшилган ҳиссадан ажойиб туйғуларни сезяпман. Бу мен учун муҳим қадам.

Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Шуниси аниқки, ҳимояланиш устида ишлашимиз керак", - дейди Ройс.

"Боруссия" - "Легия" учрашуви 8:4 ҳисобида якунланди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com